АсосийЖамият

Мирзиёев Синдоровни тарихий ғалаба билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро шахмат федерацияси Номзодлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдоров билан телефон орқали мулоқот қилди.

'Мирзиёев Синдоровни тарихий ғалаба билан табриклади'ning rasmi

Давлат раҳбари ёш гроссмейстерни Ўзбекистон шахмат тарихида илк бор ушбу нуфузли мусобақада ғолиб бўлиб, тарихий натижага эришгани билан самимий табриклади.

Суҳбат давомида Синдоровнинг 13 та партияда 6 ғалабага эришгани камдан-кам учрайдиган натижа экани таъкидланди.

Президент гроссмейстернинг дунёнинг кучли шахматчиларига қарши баҳсларда жасорат, ирода ва юқори маҳорат намоён этганини қайд этди.

Шунингдек, олдинда уни жаҳон тожи учун ҳал қилувчи беллашувлар кутаётгани айтилди ва унга омад тилаб қолинди.

    Бошқа янгиликлар