АсосийЖамият

“Ўзгидромет” 17 апрелда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

Унга кўра, жума куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.

'“Ўзгидромет” 17 апрелда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, бир оз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-11 даража, кундузи 14-16 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 12-17 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 17-22 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент иқтисодиёти учун янги ўсиш нуқталари белгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:30

    Тошкент иқтисодиёти учун янги ўсиш нуқталари белгиланди

    Президент пойтахтда иқтисодий ўсишни тезлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича устувор вазифаларни белгилади.

    'Хитойлик фуқаро 2200 та чумоли билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:30

    Хитойлик фуқаро 2200 та чумоли билан қўлга тушди

    Кенияда ноқонуний равишда тирик чумолиларни олиб чиқмоқчи бўлган шахсга нисбатан қатъий жазо тайинланди.

    'Жиззахда ФВБ мансабдори пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:15

    Жиззахда ФВБ мансабдори пора билан ушланди

    Мирзачўл туманида фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбар ўринбосари 3 млн сўм пора олаётган вақтида қўлга олинди.

    '186 млрд сўмлик иш: айбланувчи амалдорлар озод қилинди'ning rasmi

    Жамият 16.04.2026 13:29

    186 млрд сўмлик иш: айбланувчи амалдорлар озод қилинди

    Ички ишлар вазирлиги тизимидаги йирик молиявий қонунбузилиш билан боғлиқ ишда айбланган мансабдорлар зарарни қоплаганидан сўнг озодликка чиқарилди.

    'Баъзи университетларга 150 млрдгача пул ажратилади'ning rasmi

    Жамият 16.04.2026 12:13

    Баъзи университетларга 150 млрдгача пул ажратилади

    Шу кунгача кўпчилик университетлар фақат дарс ўтиш билан чекланиб қолган эди.

    'Афғонистондан олиб кирилган қарийб 9 кг “опий” мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият 16.04.2026 11:52

    Афғонистондан олиб кирилган қарийб 9 кг “опий” мусодара қилинди

    Қисқа муддатда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйилди.