АсосийЖамият

Итни сўйиб еган янгийўлликлар 10 суткага қамалди

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида фуқароларнинг итни боқиб, сўйиб егани билан боғлиқ ҳолат судда кўриб чиқилди.

'Итни сўйиб еган янгийўлликлар 10 суткага қамалди'ning rasmi

Айбдор деб топилган шахсларга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида яшовчи фуқаролар томонидан итни сўйиб истеъмол қилиш ҳолати юзасидан суд қарори чиқарилди. Жорий йилнинг 12 январь куни иш Янгийўл тумани жиноят судида кўриб чиқилган.

“Меҳр ва оқибат” ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти маълум қилишича, Ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқбузарларнинг шахси аниқланган. Маълум бўлишича, воқеада Янгийўл шаҳрида яшовчи тўрт нафар фуқаро иштирок этган: улардан бири итни ушлаб турган, иккинчиси сўйган, учинчиси эса унинг терисини шилиб олган. Тўртинчи фуқаро ит гўштини бўлакларга ажратиб, тайёрланган кабобни бошқалар билан бирга истеъмол қилган.

Суд қарорига кўра, уч нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 2-қисми — ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш бўйича айбдор деб топилиб, 10 суткалик маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Тўртинчи шахс эса жазога тортилмаган.

    Бошқа янгиликлар