АсосийСпорт

UFC чемпиони Иля Топурия суд мажлисида қатнашди

Енгил вазн чемпиони Испанияда бўлиб ўтган суд жараёнида оилавий масала юзасидан иштирок этди.

'UFC чемпиони Иля Топурия суд мажлисида қатнашди'ning rasmi

7 январь куни енгил вазн тоифасида UFC чемпиони, грузин миллатига мансуб испаниялик жангчи Иля Топурия рафиқаси Жоржина Баделл билан ажрашиш масаласи бўйича Испанияда ўтказилган суд мажлисида қатнашди.

Суд жараёни Жоржина Баделлнинг қизи билан Маямига сафар қилиш ҳақидаги илтимосига бағишланди. Топурия судда рафиқаси ва қизининг АҚШга боришига қарши эканини билдирган. Жангчи ўз чиқишида оиласи унинг ҳаётидаги энг муҳим устуворлик эканини таъкидлаган.

Маълумот учун, 28 ёшли Иля Топурия 2020 йилдан буён УФCъда фаолият юритиб келади. У 2024 йилда ярим енгил вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритиб, ушбу унвонни бир марта ҳимоя қилган. 2025 йилда эса енгил вазн тоифасида UFC чемпиони бўлган.

    Бошқа янгиликлар