АсосийЖамият

Ўзбекистонда маймунчечакка қарши қандай чоралар кўрилмоқда?

Санепидқўмита бошқарма бошлиғи Рустамжон Икрамов маълумот берди.

'Ўзбекистонда маймунчечакка қарши қандай чоралар кўрилмоқда?'ning rasmi

Сўнгги кунларда дунёда Маймунчечак касаллиги бўйича вазият таҳликали ҳолатга келаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Ушбу касаликка қарши Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Бу ҳақда Санепидқўмита бошқарма бошлиғи Рустамжон Икрамов маълум қилишича, Ўзбекистонда касалликка чалинганликда гумон қилинадиган ҳолатларда лаборатория ташхисланишини ўтказиш учун божхоналардаги ва вирусология илмий текшириш институтидаги вирусология мутахассислари қайта тайёргарликдан ўтказилган. Шунингдек, маймун чечаги касаллигини ташхислаш учун зарур бўладиган диагностика ва тест системаларини олиб келиш юзасидан ишлар йўлга қўйилган.

"Бизда 2023 йилда берилган тест системаси ҳам мавжуд. Ундан фойдаланиш юзасидан маълум ишларни амалга оширяпмиз. Яъни жойларга етказиб бериш ва у ерда гумон қилинган ҳолатларда касалликни ташхислашдан ўтказиш юзасидан иш жойида тажриба алмашинувини амалга ошириш, яъни иш жойида кўникма ҳосил қилиш юзасидан видеоконференция алоқаси орқали лаборатория ходимларининг билим савиялари оширилмоқда", дейди Рустамжон Икромов.

    Бошқа янгиликлар