АсосийСаломатлик

ЖССТ COVID-19нинг янада юқумли штаммлари пайдо бўлишидан хавотирда

Cўнгги ҳафталарда дунё бўйлаб COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари орта бошлаган.

'ЖССТ COVID-19нинг янада юқумли штаммлари пайдо бўлишидан хавотирда'ning rasmi

ЖССТ яқин орада COVID-19нинг янада юқумли штаммлари пайдо бўлишидан хавотирда эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, сўнгги ҳафталарда дунё бўйлаб COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари орта бошлаган. 

Ўсиш динамикаси асосан Шимолий ва Жанубий Америка, Европа ҳамда Ғарбий Тинч океани минтақаси мамлакатларида қайд этиляпти. Инфекция шу кунларда Париж шаҳрида давом этаётган ёзги Олимпия ўйинларининг 40 нафар иштирокчисида ҳам аниқланган.

ЖССТ вакили Мария Ван Керховенинг огоҳлантиришича, келгусида хасталаниш кўрсаткичлари янада ортиши ва яқин орада вируснинг ҳозиргидан ҳам юқумлироқ вариантлари пайдо бўлиши хавфи мавжуд. 

“Бир неча ҳафта давомида SARS-CoV-2 ташхиси қўйилган беморлар сони 10 фоизга кўпайди, — дейди эксперт. — Айниқса, Европада ушбу статистика 20 фоиздан ортган. Бу — 84 мамлакатда йўлга қўйилган мониторинг тизимимиз маълумотлари. Аслида, инфекциянинг реал тарқалиш кўлами бир неча баробар кўп бўлиши мумкин. 

Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ҳукуматларни коронавирусга қарши эмлаш кампанияларини кучайтиришга чақирди. Хусусан, хавф гуруҳига мансуб аҳоли қатлами ҳар 12 ойда бир марта тегишли вакциналарни олиши тавсия этилмоқда.

Мария Ван Керховенинг хулоса қилишича, ушбу профилактик чора СOVID-19 нинг хавфли вариант ва штаммлари пайдо бўлиши хавфини сезиларли даражада камайтиради.  

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Юрак қайта тикланишининг янги усули топилди'ning rasmi

Саломатлик 04.08.2025 18:44

Юрак қайта тикланишининг янги усули топилди

Олимлар “инфаркт” дан кейин юрак тўқималарини қайта тиклашнинг янги усулини ўйлаб топди.

'Қўшни давлатларда куйдирги авж олди'ning rasmi

Саломатлик 12.07.2025 11:18

Қўшни давлатларда куйдирги авж олди

Касалликнинг Ўзбекистонга таъсири қандай? Инфекция кириб келмаслиги учун қандай чоралар кўрилмоқда?

'Озишга мўлжалланган уколларни оддий ва фойдали маҳсулотлар билан алмаштиринг'ning rasmi

Саломатлик 30.06.2025 18:05

'Қуёш тиғи остида сотилаётган ичимликлар саратон хасталигини келтириб чиқарадими?'ning rasmi

Саломатлик 25.06.2025 20:00

Қуёш тиғи остида сотилаётган ичимликлар саратон хасталигини келтириб чиқарадими?

Ёзнинг жазирама кунларида салқин ичимликларнинг инсон саломатлигига зарарли эканлигини асло унутмаслик лозим. Айниқса, улар қуёш тиғи остида сақланаётган бўлса.

'Тунда тез-тез уйғониш одати шунчаки ноқулайлик эмас'ning rasmi

Саломатлик 25.06.2025 17:25

Тунда тез-тез уйғониш одати шунчаки ноқулайлик эмас

Балки жиддий касалликларнинг илк белгилари бўлиши мумкин.

'Ўзбекистонда 5 ойда қанча одам овқатдан заҳарлангани айтилди'ning rasmi

Саломатлик 25.06.2025 08:57

Ўзбекистонда 5 ойда қанча одам овқатдан заҳарлангани айтилди

Очиқланишича, беш ойда 42 нафар ўзбекистонлик шифохонага тушган.