АсосийЖамият

Намангандаги паркда аттракцион бузилиб қолди

Турли даражада тан жароҳати олганлар бор.

'Намангандаги паркда аттракцион бузилиб қолди'ning rasmi

Наманган вилояти Чуст туманида жойлашган аттракционда 10 киши учаётган вақтда аттракцион бузилиб қолди. Бу ҳақда Чуст туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 30 июль куни соат 17:45 ларда "Чуст" эко паркида содир бўлган. Аттракционнинг занжирлари йиғилмай қолиб, тепадан пастга белгиланган тезликда тушиб келаётганида юқоридаги фуқаролардан 8 нафари атрофдаги дарахтларнинг шох-шаббаларига урилиб, турли даражада тан жароҳатлари олган. Уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

Аниқланишича, жабрланувчиларнинг 2 нафари аёл, 4 нафари вояга етмаган қиз ва 2 нафари вояга етмаган ўғил болалар бўлган.

Чуст туман ҳокимлигининг маълум қилишича, 3 нафар фуқаро енгил тан жарохати олган. 1 нафар фуқаронинг оёқ сон суяги cинган.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ташкилот ходимлари ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Андижонда қарийб 12,5 млрд сўмлик олтин қуймалар контрабандасига чек қўйилди'ning rasmi

Жамият Бугун 14:38

Андижонда қарийб 12,5 млрд сўмлик олтин қуймалар контрабандасига чек қўйилди

“Дўстлик” чегара божхона пости яқинида ўтказилган тезкор тадбирда олтинларни яширин олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди.

'Энергетика соҳасидаги натижалар танқид қилинди'ning rasmi

Жамият Бугун 13:53

Энергетика соҳасидаги натижалар танқид қилинди

Жамшид Қўчқоров “Ўзбекнефтгаз” АЖда ўтказилган йиғилишда энергетика тармоғида мавжуд шароит ва имкониятларга қарамай, кутилган самараларга эришилмаётганини қайд этди.

'Сурхондарёда зўравонлик ва таҳдид орқали миллиардлаб сўм талаб қилган жиноий гуруҳ ушланди'ning rasmi

Жамият Бугун 13:22

Сурхондарёда зўравонлик ва таҳдид орқали миллиардлаб сўм талаб қилган жиноий гуруҳ ушланди

Денов туманида фуқароларни қўрқитиш ва зўравонлик орқали бойликларини тортиб олиб келган гуруҳга қарши тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'26 ёшли эркак бир кишини ўлдириб, яна бирига оғир тан жароҳати етказди'ning rasmi

Жамият Бугун 12:02

26 ёшли эркак бир кишини ўлдириб, яна бирига оғир тан жароҳати етказди

Марҳамат туманида юз берган жанжал фожиа билан якунланди.

'Транспорт вазирлиги биноси 187,7 млрд сўмга сотилди'ning rasmi

Жамият Бугун 11:12

Транспорт вазирлиги биноси 187,7 млрд сўмга сотилди

Зулфияхоним кўчасида жойлашган Транспорт вазирлигига тегишли бино очиқ аукцион орқали реализация қилинди.

'АҚШда ўзбекистонлик талаба ўлдирилган отишмада гумонланган шахс ўлик ҳолда топилди'ning rasmi

Жамият Бугун 09:36

АҚШда ўзбекистонлик талаба ўлдирилган отишмада гумонланган шахс ўлик ҳолда топилди

Браун университетида содир бўлган отишмада ҳалок бўлган ўзбекистонлик талаба иши бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди.