АсосийЖамият

15 июль куни ёмғир ёғиши кутилаётган ҳудудлар эълон қилинди

“Ўзгидромет” эртанги об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

'15 июль куни ёмғир ёғиши кутилаётган ҳудудлар эълон қилинди'ning rasmi

“Ўзгидромет” 15 июль, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли, кечаси ва эрталаб бир оз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундуз куни ёғингарчили ишк кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 20-22 даража, кундузи 32-34 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Бухоро вилоятида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 18-23 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 31-36 даража бўлади.

Навоий вилоятида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 31-36 даража бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда бир оз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Самарқанд ва Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 18-23 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар