Унинг айтишича, энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, 29 нафар ҳайдовчи 12 жарима баллини “тўплаган”.
Шунингдек:
— Фарғона вилоятида — 8 та; — Бухоро вилоятида — 3 та ҳолат аниқланган.
Бундан ташқари, Тошкент ва Андижон вилоятларида 2 тадан, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Наманган, Сурхондарё ҳамда Хоразм вилоятларида 1 тадан ҳолат қайд этилган.
Навоий, Қашқадарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида эса ҳозирча 12 жарима балли ҳайдовчилар аниқланмаган.
Маълум қилинишича, мазкур 49 та ҳолатнинг барчаси судга юборилган.
Зойир Йўлдошевнинг таъкидлашича, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган фуқаролар қайта имтиҳон топшириши ва автомактабларда ўқиши талаб этилади. Шунингдек, назарий имтиҳон тартиби ҳам кучайтирилган.
Эндиликда ҳайдовчилар аввалгидек 20 та саволдан 18 тасига эмас, балки 50 та саволдан камида 46 тасига тўғри жавоб бериши лозим.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда жарима баллари тизими доирасида 12 баллдан ошган биринчи ҳолат қайд этилгани хабар қилинганди.
Маълумот учун, 2025 йил 1 июндан бошлаб ЙПХ ходимлари томонидан расмийлаштирилган баённомалар асосида жарима баллари ҳисобланади.
Шунингдек, 1 апрелдан автоматик камералар орқали аниқланадиган айрим қоидабузарликлар — светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмаслик, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш, қарама-қарши йўлакка чиқиш ҳамда тезлик меъёрига амал қилмаслик ҳолатлари учун ҳам жарима баллари қўлланмоқда.






