АсосийЖамият

Мусулмонлар идораси фуқароларни қабристонларни ободонлаштиришга чақирди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши қабристонларни обод қилиш ва зиёрат одоблари юзасидан аҳолига мурожаат билан чиқди.

'Мусулмонлар идораси фуқароларни қабристонларни ободонлаштиришга чақирди'ning rasmi

Мурожаатда қайд этилишича, қабристонлар нафақат дафн жойи, балки инсонни тафаккурга чорлайдиган, ҳаётнинг ўткинчилигини эслатадиган ва маънавий покланишга ундайдиган маскан ҳисобланади. Шу боис уларни доимо тоза, тартибли ва обод сақлаш зарурлиги таъкидланган.

Уламолар кенгаши айрим ҳудудларда қабристонларнинг қаровсиз қолаётгани, қуриган ўт-ўланлар тозаланмаётгани ва йўлаклар таъмирталаб ҳолга келиб қолгани каби камчиликларга эътибор қаратган. Бундай ҳолатлар марҳумлар хотирасига нисбатан бефарқлик сифатида баҳоланиши айтилган.

Мурожаатда имом-хатибларни қабристонларни асрашнинг диний аҳамиятини кенг тушунтиришга, масжидларга яқин қабристонларни масжидлар қарамоғига олишга ва зиёрат жойларини ободонлаштиришга чақирилган. Шунингдек, қабристонларда райҳон ва бошқа хушбўй ўсимликлар экиш, зиёратчилар учун қулай йўлаклар ташкил этиш таклиф қилинган.

Бундан ташқари, зиёрат вақтида қабрларга оёқ босмаслик, марҳумлар ҳақига дуо қилиш, Қуръон тиловат этиш ва садақа бериш каби одобларга амал қилиш зарурлиги эслатилган. Уламолар кенгаши ёшлар орасида аждодлар хотирасига ҳурмат ва “Хотира ва қадрлаш” тушунчаларини мустаҳкамлаш муҳимлигини ҳам қайд этган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '11 май куни мактабларда дарс бўлади, боғчалар эса ишламайди'ning rasmi

    Жамият 07.05.2026 16:54

    11 май куни мактабларда дарс бўлади, боғчалар эса ишламайди

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2026 йил 11 май кунига оид тартибни маълум қилди.

    '“Ўзгидромет” шошилинч огоҳлантириш билан чиқди'ning rasmi

    Жамият 07.05.2026 16:10

    “Ўзгидромет” шошилинч огоҳлантириш билан чиқди

    Республика ҳудудида кутилaётган ёмғирлар муносабати билан шошилинч огоҳлантириш эълон қилди.

    'Фарғонада онасини ўлдирган эркак 18 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 07.05.2026 12:43

    'Бухорода ЙПХ ходими Cobalt’да пиёдани уриб юборди'ning rasmi

    Жамият 07.05.2026 10:57

    Бухорода ЙПХ ходими Cobalt’да пиёдани уриб юборди

    Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

    'Президент армияни рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш бўйича топшириқлар берди'ning rasmi

    Жамият 07.05.2026 10:08

    Президент армияни рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш бўйича топшириқлар берди

    Президент армияни рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш бўйича топшириқлар берди

    'Самарқандда хатнадан кейин икки бола вафот этди'ning rasmi

    Жамият 07.05.2026 07:50

    Самарқандда хатнадан кейин икки бола вафот этди

    Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.