Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров Польшада ўтаётган Super Rapid & Blitz Poland турнирининг рапид баҳсларини 8-ўринда якунлади.
Иккинчи кунни омадсиз ўтказган ўзбекистонлик шахматчи учинчи ўйин кунида ўзини тиклаб олди. Синдоров 6 та партиядан 4 очко жамғариб, Владимир Федосеев устидан ғалаба қозонди. Шунингдек, у жаҳоннинг кучли шахматчилари Фабиано Каруана ва Алиреза Фиружа билан дуранг ўйнади.
Chess.com нашри Синдоровнинг Федосеевга қарши партиясини турнинг энг ёрқин баҳсларидан бири сифатида баҳолади. Ўзбекистонлик гроссмейстер мураккаб вазиятлардан қочмай, ҳужумкор услубда ҳаракат қилди ва якунда ғалабага эришди.
Шунингдек, 9 тур якунларига кўра, Синдоров 8 очко тўплади. Турнир пешқадами америкалик Ҳанс Ниманн бўлиб турибди. Кейинги икки кун давомида иштирокчилар 18 та блиц партиясида иштирок этади.






