Financial Times хабарига кўра, Украина расмийлари АҚШ ва Европа Иттифоқи билан музокараларда интеграция жараёнини тезлаштиришни талаб қилмоқда. Улар Европа Иттифоқини кенгайиш сиёсати борасида танқид қилиб, Брюссель ҳам Киевга манфаатдор эканини таъкидламоқда.
Европалик амалдорлар эса бундай ёндашув музокараларни мураккаблаштираётганини ва аниқ мезонларга асосланган жараённи тезлаштириб бўлмаслигини айтмоқда. Манбалардан бири буни “аъзолик совға эмас” дея изоҳлаган.
Қайд этилишича, Владимир Зеленский ва унинг жамоаси Европа Иттифоқининг кенгайиш механизмларини тўлиқ тушунмаётган бўлиши мумкин. Шу билан бирга, Зеленский дипломатларга муқобил форматларни эмас, фақат тўлиқ аъзолик масаласини илгари суришни топширган.






