АсосийЖамият

Зеленский Озарбайжонга ташриф буюрди

Габала шаҳрида у Президент Илҳом Алиев билан музокаралар ўтказди.

'Зеленский Озарбайжонга ташриф буюрди'ning rasmi

2026 йил 25 апрель, шанба куни Украина президенти Владимир Зеленский Озарбайжонга келди. Габала шаҳрида у Президент Илҳом Алиев билан музокаралар ўтказди.

Асосий сиёсий натижа сифатида Зеленский Украина Россия ва АҚШ иштирокида Озарбайжонда уч томонлама музокараларнинг янги босқичини ўтказишга тайёр эканини билдирди. У Бокуни воситачилик ролини юқори баҳолаб, агар Россия урушни тугатишга тайёр бўлса, Киев дипломатик мулоқотга рози эканини айтди.

Ташриф давомида икки давлат ўртасида 6 та битим имзоланди. Уларда асосий эътибор мудофаа саноатига қаратилди: қурол-яроғ хариди билан бирга қўшма ишлаб чиқариш ва ҳамкорликда маҳсулот яратиш (“ко-продакшн”) келишиб олинди.

Илҳом Алиев бу келишувлар икки мамлакат саноат ривожига катта имкониятлар очишини таъкидлади. Томонлар суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ўзаро қўллаб-қувватлашда давом этишини ҳам тасдиқлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент банкларда "AI-консультант"ларни жорий этишни топширди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:34

    Президент банкларда "AI-консультант"ларни жорий этишни топширди

    Хавфлари ва бозордаги талабини таҳлил қиладиган "AI-консультант" платформасини ишга тушириш топширилди.

    'АЁҚШларда тушумлар ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:24

    АЁҚШларда тушумлар ошди

    Тўловларнинг асосий қисми банк карталари ҳиссасига тўғри келмоқда.

    'Наманганда Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси бўлиб ўтмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:57

    Наманганда Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси бўлиб ўтмоқда

    Унда 12 давлатдан — жами 94 нафар 15–18 ёшли иқтидорли ўқувчи иштирок этмоқда.

    'KOICA Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантириш учун 14 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:50

    KOICA Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантириш учун 14 млн доллар ажратади

    Лойиҳа асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида амалга оширилади.

    'Тошкент қандай бўлади: пойтахт учун дизайн-код ишлаб чиқилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:07

    Тошкент қандай бўлади: пойтахт учун дизайн-код ишлаб чиқилди

    Бизнес-омбудсман Тошкент шаҳар кенгашига қарорнинг тадбиркорликка оид қисмларини қайта кўриб чиқиш ва кучга кириш муддатини узайтиришни таклиф қилди.

    'Матбаачилик соҳасида йирик лойиҳалар амалга оширилади'ning rasmi

    Жамият 24.04.2026 14:44

    Матбаачилик соҳасида йирик лойиҳалар амалга оширилади

    Ўзбекистон Республикаси делегациясининг хорижий ташриф дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Хайриддин Султонов, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори, WOSCU Бутунжаҳон жамияти бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов, Темурийлар тарихи давлат музейи директори Хуршид Файзиев ҳамда WOSCU координатори Екатерина Соболева иштирокида Европанинг етакчи нашриётларидан бири — Mueller & Schindler нашриёт уйига ташриф амалга оширилди.