Унда Туркия, Таиланд, Малайзия, Россия, Озарбайжон, Беларус, Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан жами 94 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этмоқда. Ёшлар биология бўйича билим ва кўникмаларини синовдан ўтказмоқда.
Олимпиаданинг мақсади — аждодлар меросини халқаро даражада тарғиб қилиш ва иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш.
Мусобақа 2 босқичда ўтказилади: лаборатория ва ёзма иш. Якунда ғолиблар олтин, кумуш ва бронза медаллари билан тақдирланади.
Тадбир доирасида маҳорат дарслари ва Наманганнинг тарихий жойларига саёҳатлар ҳам ташкил этилган. Олимпиада июл ойида Литвада бўладиган халқаро босқичга тайёргарлик вазифасини ҳам ўтайди.






