АсосийЖамият

Тошкент қандай бўлади: пойтахт учун дизайн-код ишлаб чиқилди

Бизнес-омбудсман Тошкент шаҳар кенгашига қарорнинг тадбиркорликка оид қисмларини қайта кўриб чиқиш ва кучга кириш муддатини узайтиришни таклиф қилди.

'Тошкент қандай бўлади: пойтахт учун дизайн-код ишлаб чиқилди'ning rasmi

Бизнес-омбудсман девони томонидан Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг “Дизайн-код”га оид қарори ўрганилди. Ўрганиш натижасида ҳужжатнинг айрим бандлари амалдаги қонунчиликка зид экани аниқланди.

Маълум қилинишича, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятига таъсир этувчи лойиҳалар Бизнес-омбудсман билан мажбурий тартибда келишилиши керак. Бироқ мазкур қарор ушбу талабга риоя этилмасдан қабул қилинган.

Қарорда реклама воситалари учун белгиланган “паст тўйинган” ва “нейтрал” каби тушунчаларнинг ҳуқуқий мезони аниқ очиб берилмагани қайд этилган. Шунингдек, рангларни бирхиллаштириш талаби интеллектуал мулк ҳуқуқларига, хусусан рўйхатдан ўтган брендларга таъсир кўрсатиши мумкинлиги билдирилган.

Бундан ташқари, янги талабларга мослашиш учун берилган 3 ойлик муддат етарли эмаслиги, жараён босқичма-босқич амалга оширилиши лозимлиги таъкидланган.

Шу муносабат билан Бизнес-омбудсман Тошкент шаҳар кенгашига мазкур қарорнинг тадбиркорликка оид қисмларини қайта кўриб чиқиш, тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда кучга кириш муддатини узайтириш бўйича таклиф киритган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'KOICA Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантириш учун 14 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:50

    KOICA Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантириш учун 14 млн доллар ажратади

    Лойиҳа асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида амалга оширилади.

    'Матбаачилик соҳасида йирик лойиҳалар амалга оширилади'ning rasmi

    Жамият 24.04.2026 14:44

    Матбаачилик соҳасида йирик лойиҳалар амалга оширилади

    Ўзбекистон Республикаси делегациясининг хорижий ташриф дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Хайриддин Султонов, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори, WOSCU Бутунжаҳон жамияти бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов, Темурийлар тарихи давлат музейи директори Хуршид Файзиев ҳамда WOSCU координатори Екатерина Соболева иштирокида Европанинг етакчи нашриётларидан бири — Mueller & Schindler нашриёт уйига ташриф амалга оширилди.

    'Британия депутатлари Қирғизистон амалдорларига санкция талаб қилмоқда'ning rasmi

    Жамият 24.04.2026 13:55

    Британия депутатлари Қирғизистон амалдорларига санкция талаб қилмоқда

    Қирғизистондаги айрим амалдорлар Россияга нисбатан қўйилган санкцияларни четлаб ўтишга кўмаклашмоқда.

    'Энергия йўқотишлари кескин танқид қилинди'ning rasmi

    Жамият 24.04.2026 11:18

    Энергия йўқотишлари кескин танқид қилинди

    Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишларда мамлакат иқтисодиёти, инфляцияни жиловлаш, энергия тежамкорлиги, туризм ва бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

    'Ички бозорда маҳаллий маҳсулотлар улуши пастлигича қолмоқда'ning rasmi

    Жамият 24.04.2026 05:25

    Ички бозорда маҳаллий маҳсулотлар улуши пастлигича қолмоқда

    Қатор товарлар бўйича импорт устунлиги сақланиб, янги ишлаб чиқариш имкониятлари очилмоқда.