АсосийЖамият

Ички бозорда маҳаллий маҳсулотлар улуши пастлигича қолмоқда

Қатор товарлар бўйича импорт устунлиги сақланиб, янги ишлаб чиқариш имкониятлари очилмоқда.

'Ички бозорда маҳаллий маҳсулотлар улуши пастлигича қолмоқда'ning rasmi

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги тадқиқот маркази томонидан ўтказилган таҳлилларга кўра, қатор товар бозорларида маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси пастлигича қолмоқда.

Жумладан, MDF плиталар бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улуши атиги 8,1 фоизни ташкил этган. Спорт пойабзаллари бўйича бу кўрсаткич 10,2 фоиз, пойабзал кремида эса 11,1 фоизни ташкил этган.

Айрим товарлар, хусусан электроустара ва зажигалкалар бўйича эса маҳаллий ишлаб чиқариш умуман мавжуд эмас — бозор тўлиқ импорт ҳисобига таъминланмоқда.

Таҳлил натижаларига кўра, мазкур йўналишларда ички ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва кенгайтириш учун катта имкониятлар мавжуд. Қўмита тадбиркорларни ушбу сегментларга эътибор қаратишга чақирмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Солиқ қўмитаси ресторалардан қонунга риоя қилишни талаб қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:18

    Солиқ қўмитаси ресторалардан қонунга риоя қилишни талаб қилди

    ЯТТ орқали чек бериб, ҚҚСдан қочаётган тадбиркорлар огоҳлантирилди.

    'Қозоғистон Ўзбекистонга нефть етказиб бериши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:15

    Қозоғистон Ўзбекистонга нефть етказиб бериши мумкин

    Икки давлат ўртасида энергетика ва саноат соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда.

    'Исроил–Ливан ўртасидаги сулҳ яна узайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:12

    Исроил–Ливан ўртасидаги сулҳ яна узайтирилди

    АҚШ ташаббуси билан ўт очишни тўхтатиш режими яна уч ҳафтага давом этади.

    'Ишдаги стресс ҳар йили юз минглаб одамлар умрига зомин бўлмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:09

    Ишдаги стресс ҳар йили юз минглаб одамлар умрига зомин бўлмоқда

    Узоқ иш вақти, тазйиқ ва руҳий босим глобал соғлиқ учун жиддий таҳдидга айланган.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:17

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    24 апрель куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ об-ҳаво кузатилади.