Арманистон Россия газ нархи ошса, Кўп томонлама хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) ва Евроосиё иқтисодий иттифоқидан (ЕОИИ) чиқиши мумкин. Бу ҳақда Арманистон парламенти сўзловчиси Ален Симонян маълум қилди.
У шундай вазиятнинг юзага келишига ишонмаслигини таъкидлади. “Товарлар ва газ нархи билан боғлиқ бундай гаплар янгилик эмас. Агар шундай қарор қабул қилинса, Арманистон ўз қарорини қабул қилади ва КХШТ ҳамда ЕОИИдан чиқади. Лекин менимча, иш бу даражага етиб бормайди, чунки раҳбарлар ўртасида яхши ва самарали мулоқот бўлган”, деди Симонян брифингда.
Унинг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путин ва Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг Москвадаги учрашувини назарда тутган ва бундай масалалар одатда давлат раҳбарлари ўртасида очиқ мулоқотда муҳокама қилинишига эътибор қаратди.
У шунга ҳам қўшиб: “Биз Россияга қарши ҳеч нарса қилмаганмиз ва қилмаймиз. Лекин Арманистон манфаатларини ҳимоя қилиш давом этади”, деди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Арманистоннинг КХШТдаги иштирокини музлатилгани ва 2025 йилда тўлақонли қайтиш режаси йўқлиги маълум қилинган. Россия ва КХШТ билан келишмовчилик эса Тоғли Қорабоғдаги жанговар тўқнашувлардан кейин пайдо бўлган. Бироқ, Москва устун роль ўйнайдиган ташкилот фақат “ҳавотир” ва “таъзия” билдириш билан чекланган.






