АсосийДунё

АҚШ ва Эрон ўртасида кескин баёнотлар алмашинуви: йўқолган учувчи қидирилмоқда

Эрон расмийлари аҳолини бедарак йўқолган экипаж аъзосини тирик ҳолда топишга чақирмоқда.

'АҚШ ва Эрон ўртасида кескин баёнотлар алмашинуви: йўқолган учувчи қидирилмоқда'ning rasmi

Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришилмаган тақдирда “кенг кўламли вайронагарчилик” юз бериши мумкинлигини билдирди. Бу эса Эрон томонидан ҳам кескин жавоб баёнотлари берилишига сабаб бўлди.

Эрон ҳарбийлари вакилига кўра, агар АҚШ ҳамда Исроил можарони кучайтиришда давом этса, бутун минтақа “дўзах”га айланиши мумкин.

Маълум қилинишича, шанба куни Эрон Форс кўрфази давлатлари, Ироқ ва Исроилга ракета зарбалари берган. Ушлаб қолинган ракеталар қолдиқлари айрим ҳудудларда зарар келтирган.

Шу билан бирга, АҚШ ва Эрон кучлари жанубий Эрон осмонида АҚШнинг F-15 жанговар самолёти уриб туширилганидан сўнг йўқолган америкалик экипаж аъзосини қидириш ишларини олиб бормоқда. АҚШ оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, учувчи қутқарилган.

Эрон расмийлари аҳолини бедарак йўқолган экипаж аъзосини тирик ҳолда топишга чақирмоқда ҳамда уни қўлга олганлар учун мукофот ваъда қилган.

Шунингдек, Трамп Truth Social тармоғидаги баёнотида, агар 48 соат ичида Ҳормуз бўғози очилмаса, “бутун дўзах уларга ҳукмронлик қилади”, дея огоҳлантирган.

Кейинчалик “Хатам ал-Анбия” марказий штаби матбуот котиби Эброҳим Золфагҳорий ҳам кескин баёнот бериб, “Агар душманлик кучайса, бутун ҳудуд сиз учун дўзахга айланади. Эронни енгиш ҳақидаги хаёллар ботқоққа айланади ва сиз унга чўкиб кетасиз”, дея таъкидлаган.

Трамп, шунингдек, ўз баёнотида ҳужумлардан сўнг Эроннинг қатор ҳарбий раҳбарлари лавозимидан олинганини ҳам қайд этган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қозоғистонда аёл уч кунлик чақалоғини сотишга уринди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:19

    Қозоғистонда аёл уч кунлик чақалоғини сотишга уринди

    Аёл ўзининг янги туғилган қизини 800 минг тенгега сотмоқчи бўлди.

    'Арманистон Россия гази қимматласа, КХШТ ва ЕОИИдан чиқиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:34

    Арманистон Россия гази қимматласа, КХШТ ва ЕОИИдан чиқиши мумкин

    Арманистон ўз қарорини қабул қилади ва КХШТ ҳамда ЕОИИдан чиқади.

    'Ҳиндистон Эрон нефтини импорт қилишни қайта тиклади'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:10

    Ҳиндистон Эрон нефтини импорт қилишни қайта тиклади

    Ҳиндистон 7 йилдан сўнг илк бор Эрон нефтини сотиб олди.

    'Россия Украина бозорига зарба берди'ning rasmi

    Дунё 04.04.2026 17:22

    Россия Украина бозорига зарба берди

    Россиянинг Украинадаги бозорига ҳужуми оқибатида 5 киши ҳалок бўлди.

    'Эрон ракета ва бункерларни тиклашда давом этмоқда'ning rasmi

    Дунё 04.04.2026 11:31

    Эрон ракета ва бункерларни тиклашда давом этмоқда

    Бу ҳақда АҚШ разведкаси ҳисоботларига таяниб, “The New York Times” хабар берди.

    'Эронда АҚШ экипаж аъзоси қидирилмоқда'ning rasmi

    Дунё 04.04.2026 10:21

    Эронда АҚШ экипаж аъзоси қидирилмоқда

    Эронда АҚШ экипаж аъзосини қидираётган қутқарув гуруҳи оғир ва хавфли операция олиб бормоқда.