Ҳужум оқибатида объект ҳудудида ёнғин юзага келиб, камида бир киши ҳалок бўлди.
Расмий маълумотларга кўра, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари келаётган ракета ёки дронни йўқ қилган. Бироқ унинг парчалари газ мажмуаси ҳудудига тушиб, икки нуқтада ёнғин келтириб чиқарган.
Ҳодиса оқибатида бир нафар Миср фуқароси ҳалок бўлган, яна тўрт киши енгил жароҳат олган.
Маҳаллий ҳокимиятлар маълум қилишича, объектга сезиларли даражада зарар етган ва ҳозирда зарарни баҳолаш ишлари олиб борилмоқда. Хавфсизлик нуқтаи назаридан мажмуа фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Қайд этилишича, Habshan комплекси Бирлашган Араб Амирликларининг энг йирик газ қайта ишлаш инфратузилмаларидан бири бўлиб, мамлакат энергетика тизимида муҳим ўрин тутади.
Мутахассислар ушбу ҳужумни Яқин Шарқдаги кенгаяётган ҳарбий можаролар билан боғламоқда. Сўнгги вақтларда минтақада нефть ва газ объектларига қаратилган зарбалар кўпайиб, глобал энергия бозорида хавотирларни кучайтирмоқда.






