Россиянинг Ульяновск вилоятида Челябинск–Москва йўналишидаги йўловчи поезди ҳалокатга учради. Воқеа жойида қутқарув ва тиббий хизматлар иш олиб бормоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса Москва вақти билан соат 06:26 да Бряндино станцияси яқинида содир бўлган.
415 йўловчи бўлган поезднинг 15 вагондан 7 таси рельсдан чиқиб кетган, айримлари ағдарилган.
Вилоят губернатори воқеа жойига етиб борган, ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Жабрланганлар сони аниқланяпти, қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Темир йўл ҳаракати вақтинча тўхтатилган.






