Тожикистонда қайд этилган 5,5 магнитудали зилзила Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ҳам сезилди.
Маълум қилинишича, зилзила 10 км чуқурликда содир бўлган.
Ер силкиниши Фарғонада 3 балл, Наманган, Андижон, Сирдарё, Тошкент вилояти ва пойтахтда 2 балл атрофида сезилган.






