ДХХ тезкор тадбирида Наманганда катта миқдордаги биологик фаол қўшимчалар ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Маҳсулотлар қўшни давлатдан яширинча олиб кирилгани аниқланган.Маълум бўлишича, Damas автомашинаси текширилганда ҳужжатсиз 5 турдаги БФҚ топилган.
Кейинги тадбирларда Андижонда ушбу маҳсулотларни қабул қилиб олаётган шахслар ҳам ушланди.
Жами 2957 дона флакон қиймати 226 млн сўмдан ошади. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.






