АсосийЖамият

Марказий банк 2026 йил 1 сентябрга қадар “Мустақилликнинг 35 йиллиги” эсдалик олтин тангасини зарб этади

Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб нишонлашга қаратилган президент қарори қабул қилинди.

'Марказий банк 2026 йил 1 сентябрга қадар “Мустақилликнинг 35 йиллиги” эсдалик олтин тангасини зарб этади'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев имзолаган ҳужжатга кўра, байрам тадбирлари “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” бош ғояси асосида ташкил этилади. Тайёргарлик ва ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш учун республика комиссияси тузилиб, унга Абдулла Арипов раҳбарлик қилади.

Қарорга мувофиқ, апрель–сентябрь ойлари давомида республика бўйлаб “Мустақиллик тўйи” фестивали, маънавий-маърифий тадбирлар ва ижтимоий лойиҳалар ўтказилади. Шунингдек, Тошкентдаги асосий байрам дастурига таниқли ижодкорлар жалб этилади, янги саноат, таълим, маданият ва спорт объектлари очилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, “Ватан фидойилари” рамзий монументи эскизи ишлаб чиқилади, “Мустақиллик зафарномаси” китоб-альбоми тайёрланади, халқаро конференция ва диаспора вакиллари иштирокида маданий тадбирлар ташкил этилади. Марказий банк эса мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган эсдалик олтин тангасини зарб этади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жомбойда АГТКШда 6,4 млрд сўмлик газ талон-торожлиги аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:44

    Жомбойда АГТКШда 6,4 млрд сўмлик газ талон-торожлиги аниқланди

    Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани фош этилди.

    'Долларнинг курси янгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:57

    Долларнинг курси янгиланди

    Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Давлат тиббиёт муассасалари беш кунлик иш ҳафтасига ўтди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:08

    Давлат тиббиёт муассасалари беш кунлик иш ҳафтасига ўтди

    1 апрелдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан давлат тиббиёт муассасалари учун вақтинчалик тартиб жорий этилди.

    'Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:58

    Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди

    Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Халқ билан бирга: Президентимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар бир оила аъзоларига етказилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:42

    Халқ билан бирга: Президентимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар бир оила аъзоларига етказилади

    ЎзЛиДеПнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури тақдимоти бўлиб ўтди.