Ҳудудгазтаъминот маълумотига кўра, Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги “Ш.” МЧЖга қарашли АГТКШда текширув ўтказилган.
Ўрганиш давомида шохобчада лойиҳа-техник ҳужжатлардан ташқари ортиқча компрессор ўрнатилгани ва ҳисоблагич рухсат этилган максимал ўлчаш чегарасидан ташқари ҳолда ишлатилгани аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний фойдаланиш натижасида 6 млрд 480 млн сўмлик зарар қайд этилган. Ҳолат юзасидан ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.






