АсосийЖамият

Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди

Финал босқичида ҳужжатли фильм бронза, кумуш ёки олтин тоифалари бўйича мукофотлардан бирига даъвогарлик қилади.

'Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди'ning rasmi

Ўзбекистондаги Ислом цивилицияси маркази томонидан амалга оширилган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг муаллифлик ташаббуси асосида яратилган "Маърифат акс-садоси" ҳужжатли фильмлар серияси жаҳон кино саноатининг нуфузли мукофотларидан бири — New York Festivals TV & Film Awards 2026 танловининг финал босқичига йўл олди. Лойиҳада жаҳон миқёсида тан олинган, “Оскар” мукофоти соҳиби актёр Бен Кингсли иштирок этган.

Мазкур ютуқ лойиҳанинг халқаро экспертлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланганини англатади. Финал босқичида ҳужжатли фильм бронза, кумуш ёки олтин тоифалари бўйича мукофотлардан бирига даъвогарлик қилади. Танлов ғолиблари 2026 йил 21 май куни бўлиб ўтадиган Storytellers Gala тақдирлаш маросими доирасида эълон қилиниши режалаштирилган.

Ҳужжатли фильм ислом оламининг бой интеллектуал ва маънавий меросини Марказий Осиёдан етишиб чиққан буюк мутафаккирлар — Хоразмий, Фарғоний, Ибн Сино ва бошқа алломаларнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси орқали кенг ёритиб беради. Шунингдек, лойиҳада Темурийлар ва Бобурийлар даври, ҳамда минтақанинг бошқа тарихий цивилизациялари мероси чуқур таҳлил қилиниб, уларнинг илм-фан, тиббиёт ва фалсафа ривожига кўрсатган таъсири илмий-оммабоп ёндашувда тақдим этилган.

Аввалроқ, мазкур лойиҳа материаллари халқаро аудиторияга тақдим этилган бўлиб, CNN, BBC ва Euronews каби етакчи жаҳон телеканалларида эфирга узатилгани унинг глобал ахборот майдонидаги нуфузини янада оширди.

New York Festivals TV & Film Awards халқаро мукофоти телевидение ва кино соҳасида юқори нуфузга эга бўлиб, қатъий саралаш тизими, иштирокчиларнинг кенг географияси ҳамда рақобатнинг юқори даражаси билан ажралиб туради. Ушбу мукофот доирасида илгари BBC, National Geographic ва Netflix каби етакчи медиа компаниялар томонидан яратилган лойиҳалар энг юқори баҳоларга сазовор бўлган.

Ўзбекистондаги Ислом цивилицияси маркази бугунги кунда халқаро илмий-маданий майдонда фаол позицияни эгаллаб, академик тадқиқотлар, замонавий технологиялар ва глобал медиа коммуникациялар уйғунлигига асосланган лойиҳаларни изчил амалга ошириб келмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Интерпол қидирувида бўлган икки ўзбекистонлик Туркияда ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:27

    Интерпол қидирувида бўлган икки ўзбекистонлик Туркияда ушланди

    Йирик миқдордаги фирибгарликда гумонланаётган шахслар Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

    'Чустда солиқчи пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:49

    Чустда солиқчи пора билан қўлга тушди

    Солиқ ходими 20 млн пора олган вақтида ушланган.

    'Президент исломий банк жорий қилишга қаратилган қонунни имзолади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:51

    Президент исломий банк жорий қилишга қаратилган қонунни имзолади

    Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга қаратилган қонун қабул қилинди.

    'Тошкент метросида поезд носозлик сабаб тўхтаб қолди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:48

    Тошкент метросида поезд носозлик сабаб тўхтаб қолди

    Тошкент метросида поезд 30 дақиқа давомида туннел ичида тўхтаб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан метрополитен ахборот хизмати расмий изоҳ берди.

    'Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:27

    Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди

    Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.

    'Сирдарёлик йигит Телеграмда вирус тарқатиб, 2 млрддан ортиқ маблағ ўғирлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:13

    Сирдарёлик йигит Телеграмда вирус тарқатиб, 2 млрддан ортиқ маблағ ўғирлади

    Телеграм орқали тарқатилган вирус иловалар ёрдамида одамларни чув туширган йигит қўлга олинди.