АсосийЖамият

Минтақамизнинг “маданий коди” катта сиёсатда қандай иш беради?

Яқинларгача бўлган кўпгина минтақавий ташаббуслар ҳам шу сабабли муваффақиятсизликка учраган.

'Минтақамизнинг “маданий коди” катта сиёсатда қандай иш беради?'ning rasmi

Узоқ йиллар давомида Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатлар асосан “рақобат” режимида бўлиб, турли кескинликлар кузатилар эди. Яқинларгача бўлган кўпгина минтақавий ташаббуслар ҳам шу сабабли муваффақиятсизликка учраган. Бироқ вазият тубдан ўзгарди. Буюк Британиялик халқаро муносабатлар бўйича эксперт Филиппо Коста Буранелли ўзининг янги тадқиқотида бу бурилишнинг сабабларини таҳлил қилди.

Олимнинг қайд этишича, минтақадаги янги ва илиқ муҳит бевосита Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилда БМТ минбаридан туриб илгари сурган ташаббуси билан боғлиқ. Айнан шу ташаббус асосида бошланган «Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари» минтақада мутлақо янги тартибни яратди. Эндиликда давлатлар ўзаро устунликка интилишга ёки сунъий равишда бирлашишга эмас, балки муаммоли масалаларни четлаб ўтиб, фақат ўзаро манфаатли ва соғлом прагматик ҳамкорлик қилишга ўргана бошлади.

Марказий Осиё эндиликда тарқоқ ва ўзаро рақобатлашадиган ҳудуд эмас, балки ишонч ва дипломатияга асосланган ягона куч маркази сифатида шаклланмоқда. Давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари минтақавий муаммоларни ташқи кучлар аралашувисиз, фақат ўзаро ҳурмат асосида ҳал қилишнинг энг самарали механизмига айланди.

    Бошқа янгиликлар