Ўзбекистонда метан заправкалар иши 14 мартдан бошлаб босқичма-босқич қайта тикланади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 13 март куни метан заправкалар фақат ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ва жамоат транспорти учун фаолият юритади, 14 март, шанбда кунидан бошлаб метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич қайта тикланади.
Шохобчалар иш вақти бўйича қўшимча маълумот берилади.






