АсосийЖамият

Темур Малик кўчасида ҳаракат қисман тикланди

Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.

'Темур Малик кўчасида ҳаракат қисман тикланди'ning rasmi

Тошкентда кўприк ёнида йўлнинг бир қисми қулаб тушган Темур Малик кўчасида автомобиллар ҳаракати қисман тикланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, Мирзо Улуғбек туманида Темур Малик кўчасининг Султония кўчаси билан кесишмасидан Мирзо Улуғбек кўчасигача бўлган қисмида транспорт ҳаракатига чекланган тарзда рухсат берилган. Ушбу участкада ҳаракат 30 км/соатгача тезликда ташкил этилган.

Шунингдек, Султония кўчаси томонидан Темур Малик кўчаси орқали Мирзо Улуғбек кўчасига чиқиш мумкин. Мирзо Улуғбек кўчаси томонидан эса Темур Малик кўчаси бўйлаб Султония кўчаси йўналишида ҳаракатланишга рухсат берилган.

Аввалроқ ушбу йўл ўтказгичнинг 2024 йил август ойида очилган қисмида қулаш содир бўлгани сабабли мазкур ҳудудда ҳаракат вақтинча тўхтатилган, айрим автобус йўналишлари эса ўзгартирилган эди.

    Бошқа янгиликлар