АсосийЖамият

Тошкентда янги қурилаётган "дом" ёниб кетди

Билдирилишича, ёнғин қурилаётган турар жой биносининг иккинчи қаватида ёнғин содир бўлган.

'Тошкентда янги қурилаётган "дом" ёниб кетди'ning rasmi

Тошкентда янги қурилаётган дом ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 13 март куни соат 11:08 да Юнусобод тумани, Юқори Қорақамиш кўчасида жойлашган, янги қурилаётган турар жой биносининг иккинчи қаватида юз берган.

Айтилган манзилга қутқарув экипажлари соат 11:09 да етиб бориб, ёнғин соат 11:16 да қуршаб олиниб, соат 11:19 да ўчирилди. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ,— дейилади хабарда.

Шунингдек, айтилган манзилда янги қурилаётган турар жой биноси иккинчи қаватида қурилиш материаллари ёниб зарарлангани аниқланди.

Бу каби ҳодисалар қайта юз бермаслиги учун фуқаролар ва тадбиркорлар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиши сўралган.

    Бошқа янгиликлар