АҚШ президенти Дональд Трумп Эроннинг кейинги Олий раҳбари Вашингтоннинг розилигини олиши кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.
“У бизнинг розилигимизни олиши керак бўлади. Агар бундай бўлмаса, у узоқ вақт ҳокимиятда қолмайди. Биз бу масалани ҳар 10-йилда қайта кўриб чиқишга мажбур бўлишни истамаймиз”,— дейди у.
Президент АҚШ учун Эроннинг ядровий дастури асосий хавфли масала эканини ҳам қайд этди ва мамлакатнинг ядровий қуролга эга бўлишга йўл қўймаслигини, хавфсизлик чораларини қатъий назорат қилишини маълум қилди. Зарурат туғилса, уран билан боғлиқ вазиятни назорат қилиш учун Эрон ҳудудига махсус кучлар юбориш имконияти ҳам истисно қилинмаган.
Трамп шу билан бирга, агар Эрон мақбул номзодни танласа, у Теҳрон режими билан алоқадор айрим номзодларни маъқуллаши мумкинлигини ҳам айтган:
“Агар бу яхши раҳбарни танлашга олиб келса, бундай қилишим мумкин. Бу талабга жавоб берадиган бир нечта одам бор.”
Шунингдек, Трамп Эрон минтақада таъсирини кенгайтиришга ҳаракат қилаётганини, АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган ҳарбий операциялар бундай режаларни тўхтатишга хизмат қилганини таъкидлади. Ҳарбий операциялар қанча давом этиши аниқ бўлмаса ҳам, АҚШ ҳарбийлари “режадагидан тезроқ ҳаракат қилаётганини” билдирган.






