АсосийЖамият

Яқин Шарқдан 15 мингга яқин ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

28 февралдан 7 март соат 10:00 ҳолатига кўра, Яқин Шарқ мамлакатларидан 15 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси махсус авиақатновлар орқали Ватанга олиб келинди.

'Яқин Шарқдан 15 мингга яқин ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди'ning rasmi

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Айни вақтда Яқин Шарқ минтақасида юзага келган ҳарбий ҳаракатлар туфайли Баҳрайн, Қувайт, Сурия, Ироқ, Эрон, Қатар ва Исроил давлатларининг ҳаво ҳудуди парвозлар учун ёпиқлигича қолмоқда.

Қайд этилишича, 28 февралдан 7 март соат 10:00 ҳолатига кўра, Мадина ва Жидда аэропортларидан 63 та авиақатнов амалга оширилиб, 13 543 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга олиб келинди. Шунингдек, Дубай аэропортидан 9 та парвоз орқали яна 1 401 нафар фуқаро олиб келинди.

Хорижий авиакомпаниялар ҳам эвакуация ишларида иштирок этмоқда. Хусусан, Fly Nas авиакомпанияси томонидан Жидда – Тошкент ва Жидда – Наманган йўналишларида 5 та, Fly Dubai авиакомпанияси томонидан Дубай – Тошкент йўналишида 3 та рейс амалга оширилиб, жами 1 365 нафар йўловчи ташилди. Улардан 990 нафари Ўзбекистон фуқароларидир.

Маълум қилинишича, Яқин Шарқ мамлакатларида бўлиб турган фуқароларимизнинг қарийб 95 фоизи ушбу давлатларга турпакетлар асосида борган.

Шу билан бирга, айрим туроператорлар ва агентлар форс-мажор вазиятида ўз мижозлари билан алоқани узиб қўяётгани, йўловчиларни зарур маълумотлар билан таъминламаётгани танқид қилинмоқда. Ваҳоланки, турпакетлар таркибига меҳмонхона, авиақатнов, трансфер ва суғурта полислари киради.

Транспорт вазирлиги туроператорлар ва агентларни форс-мажор ҳолатларида ҳам истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш, мижозлар билан мунтазам алоқа ўрнатиш ва авиакомпаниялар билан ҳамкорликда уларни хавфсиз ҳудудларга олиб чиқиш чораларини кўришга чақирди.

Ҳозирда Қатар ҳудудида қолган фуқароларни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд аэропорти орқали олиб чиқиш бўйича ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, Саудия Арабистонининг Даммам ва Ар-Риёд аэропортларидан барча халқаро йўналишларда мунтазам авиақатновлар чекловларсиз амалга оширилмоқда.

Айни пайтда авиақатновларни ташкил этиш ишлари тизимли равишда давом этмоқда. Фуқаролардан эҳтиросларга берилмаслик ва ўз туроператорлари билан доимий алоқада бўлиш сўралди.

Алоқа учун (24/7): "Ўзавиация" штаби: 781200072; 712000765. ТИВ Call-маркази: 971365151.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғоналик солиқчи 20 минг доллар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:12

    Фарғоналик солиқчи 20 минг доллар пора билан қўлга тушди

    У наманганлик тадбиркордан ер ажратиб бериш эвазига 95 минг доллар, ер майдони тоифасини ўзгартириб бериш эвазига эса 6 минг доллар (жами 101 минг доллар) талаб қилган.

    'Қашқадарёда Damas портлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:10

    Қашқадарёда Damas портлади

    Бугун, 7 март куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманида Damas машинасига ўрнатилган газ баллони портлаб кетди.

    'Эртадан бошлаб Ўзбекистонда ҳаво кескин совиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:28

    Эртадан бошлаб Ўзбекистонда ҳаво кескин совиши кутилмоқда

    “Ўзгидромет” 10 мартга келиб совуқ антициклон мамлакатимиз ҳудудини тўлиқ қамраб олишини хабар қилди.

    'Тошкентда ҳокимликнинг икки ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:01

    Тошкентда ҳокимликнинг икки ходими пора билан ушланди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, мансабдорларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугун метан заправкалар 10:00 дан 16:00 гача ишлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:04

    Бугун метан заправкалар 10:00 дан 16:00 гача ишлайди

    Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.

    'Бугун кун ёмғирли ва булутли бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:01

    Бугун кун ёмғирли ва булутли бўлади

    7 март кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.