АсосийЖамият

Эртадан бошлаб Ўзбекистонда ҳаво кескин совиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” 10 мартга келиб совуқ антициклон мамлакатимиз ҳудудини тўлиқ қамраб олишини хабар қилди.

'Эртадан бошлаб Ўзбекистонда ҳаво кескин совиши кутилмоқда'ning rasmi

“Ўзгидромет” 7 мартдан бошлаб мамлакат ҳудудига совуқ антициклон кириб кела бошлашини маълум қилди.

Шу муносабат билан атмосфера ҳавоси сифати ёмонлашиши кутилмоқда. Ҳаво айланишининг сустлиги ва ҳарорат инверсияси шаклланиши эҳтимоли туфайли ифлослантирувчи моддалар атмосферанинг ерга яқин қатламида тўпланиб боради.

Қайд этилишича, айни пайтда ҳудудда ҳарорат инверсиясининг шаклланишига олиб келувчи метеорологик шароитлар кузатилмоқда. Бу кечаси 5-7 даража ва кундузи 16-18 даража илиқ бўлган кескин ҳарорат фарқи билан боғлиқ.

“Тошкент шаҳри нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси таъсирида қолмоқда. Эрталабки соатларда туман, юқори намлик ва деярли шамолсиз об-ҳаво кузатилиб, бу ҳаво алмашинувининг жуда секин кечишига сабаб бўлади. Натижада чиқиндилар шаҳар ҳудудида сақланиб қолади”, — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, атмосферада шаҳарга хос бўлган одатий ифлослантирувчи моддалар тўпланади. Уларнинг асосий манбалари автотранспорт, иситиш тизимлари, ёқилғини ёқиш ҳамда саноат чиқиндиларидир. Бундай шароитда ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалиши суст кечади ва ҳавода чанг ҳамда майда дисперсли заррачалар концентрациясининг ортиши кузатилиши мумкин.

“Бундай вазият яқин уч кун давомида сақланиб туриши мумкин. 10 мартга келиб совуқ антициклон мамлакатимиз ҳудудини тўлиқ қамраб олади. Ҳаво ҳарорати барқарорлашиши, шамол тезлигининг ошиши ҳамда ёғингарчилик кузатилиши натижасида атмосфера ҳавосидаги ифлослантирувчи моддалар тарқалиши кутилмоқда”, — дея қайд этилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилоятида ҳамкасбига шилқимлик қилган эркак 3 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият 30.04.2026 17:28

    Тошкент вилоятида ҳамкасбига шилқимлик қилган эркак 3 суткага қамалди

    Суд қарорига кўра, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан айбли деб топилиб, 3 сутка маъмурий қамоқ ҳамда 824 минг сўм жаримага тортилди.

    'Отабек Бакиров постлари яна текширувга тушди'ning rasmi

    Жамият 30.04.2026 16:04

    Отабек Бакиров постлари яна текширувга тушди

    Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов шикояти ортидан блогернинг эски постлари бўйича материаллар қайта кўриб чиқилмоқда.

    'Тошкентда “Мусодара товарлар” канали маъмури ушланди'ning rasmi

    Жамият 30.04.2026 14:07

    Тошкентда “Мусодара товарлар” канали маъмури ушланди

    Тошкент шаҳрининг Миробод туманида Telegram ва Instagram орқали фирибгарлик билан шуғулланган шахс қўлга олинди.

    'Ҳарбий полигонда йирик ёнғин юз берди'ning rasmi

    Жамият 30.04.2026 13:42

    Ҳарбий полигонда йирик ёнғин юз берди

    Ҳозирча ёнғин тўлиқ назоратга олинмаган бўлиб, уни бартараф этиш бир неча кун давом этиши мумкин.

    'Балконда кийим осиш ва ҳайвон сақлаш тақиқланди'ning rasmi

    Жамият 30.04.2026 12:51

    Балконда кийим осиш ва ҳайвон сақлаш тақиқланди

    Кўп қаватли уйларда яшаш қоидаларига янги чекловлар киритилиб, айрим ҳаракатлар ман этилди.

    'Чирчиқда профилактика инспектори пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият 30.04.2026 11:20

    Чирчиқда профилактика инспектори пора билан ушланди

    Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ички ишлар органи ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.