Унинг оиласига Президент совғаси сифатида уч хонали уй тақдим этилди.
Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, маросимда вазирлик раҳбарияти, пойтахт жамоатчилиги, марҳумнинг сафдошлари ҳамда оила аъзолари иштирок этган. Тадбирда хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимлар хотираси ёд этилиб, ёдгорлик лавҳаси пойига гулчамбарлар қўйилди.
Қайд этилишича, тадбир давомида Ички ишлар вазири Ҳосилбек Эшназаровнинг хизмат фаолияти ва унинг жасорати алоҳида таъкидланган. Шунингдек, давлат томонидан унинг оиласи доимий эътиборда бўлиши айтилган.
Маълум қилинишича, марҳум Президент фармони билан “Жасорат” медали билан тақдирланган. Медаль маросимда унинг отасига топширилди. Шу билан бирга, Президент совғаси сифатида Эшназаровлар оиласига уч хонали уй берилди.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 25 февраль куни Миробод туманида вояга етмаган Дониёр Турғунов автомашинада ЙПХ инспектори Ҳосилбек Эшназаровни уриб юборган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми ва 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айб қўйилган. Суд қарори билан унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.






