АсосийЖамият

Эрон, АҚШ ва Исроил ўртасидаги урушнинг 7- куни

Нималар маълум?

'Эрон, АҚШ ва Исроил ўртасидаги урушнинг 7- куни'ning rasmi

Можаронинг еттинчи куни эрталабига келиб, Эрон, АҚШ ва Исроил ўртасидаги кескинлик ҳануз жуда юқори даражада қолмоқда. Тунда ва тонгда ракета зарбалари ҳамда ҳарбий амалиётлар давом этди.

АҚШ Эроннинг ҳарбий объектларига кенг кўламли зарбаларни давом эттирмоқда. АҚШ Марказий қўмондони генерал Бред Купер сўнгги 72 соат ичида Америка бомбардимончи самолётлари ўнлаб нишонларга зарба берганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, стратегик B-2 самолётлари ер остида чуқур жойлашган баллистик ракета объектларига ҳам ҳужум қилган.

Исроил армияси матбуот хизмати Байрутга янги зарбалар тўлқини бошланганини маълум қилди. Исроил ҳарбийлари шаҳарнинг Даҳия туманида жойлашган “Ҳизбуллоҳ” инфратузилмасига ҳужум қилган.

Эрон дрони Озарбайжоннинг Нахичеван шаҳридаги халқаро аэропортга зарба берди. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев бу ҳодисани террорчилик акти деб атади. Шундан сўнг Боку Эрон билан чегарадан юк машиналари ҳаракатини вақтинча тўхтатди ҳамда Эрон фуқароларининг мамлакатга киришини тақиқлади.

 Айрим манбаларга кўра, сўнгги беш кун ичида Эрон 12 давлатга ҳужум қилган: Озарбайжон, Исроил, АҚШ, Баҳрайн, Ироқ, Иордания, Қувайт, Уммон, Қатар, Саудия Арабистони, БАА ва Кипр.

 Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Теҳрон ўт очишни тўхтатишни сўрамаганини ва АҚШ билан музокара олиб боришни режалаштирмаётганини айтди. У шунингдек, АҚШ томонидан эҳтимолий қуруқликдаги босқин “фалокатли оқибатларга” олиб келишини огоҳлантирди. Ароқчининг таъкидлашича, Россия ва Хитой Эронни сиёсий ва бошқа шаклларда қўллаб-қувватламоқда.

Эрон ҳозирча Ҳормуз бўғозини ёпишни режалаштирмаяпти, деди мамлакат ТИВ раҳбари.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Пастдарғомда судья пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:25

    Пастдарғомда судья пора билан қўлга тушди

    Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида фуқаролик ишлари бўйича судья 300 АҚШ доллари пора олган вақтида ушланди.

    'BMW уриб кетган ЙПХ инспектори оиласига уй берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:25

    BMW уриб кетган ЙПХ инспектори оиласига уй берилди

    Тошкентда хизмат вақтида ҳалок бўлган ЙПХ инспектори Ҳосилбек Эшназаров хотирасига бағишлаб ёдгорлик мажмуаси очилди.

    'Yeni Konya:"Тошкентдаги муҳташам мажмуа: Ислом цивилизацияси маркази"'ning rasmi

    Жамият 05.03.2026 15:36

    Yeni Konya:"Тошкентдаги муҳташам мажмуа: Ислом цивилизацияси маркази"

    Туркиянинг “Янги Конья” (“Yeni Konya”) газетасида чоп этилган мақолада Тошкентда барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази Янги Ўзбекистоннинг илмий ва маънавий юксалиш рамзи сифатида эътироф этилди.

    'Озарбайжон ҳар қандай таҳдидни “темир мушт” билан қарши олади — Алиев'ning rasmi

    Жамият 05.03.2026 14:40

    Озарбайжон ҳар қандай таҳдидни “темир мушт” билан қарши олади — Алиев

    Президент мамлакатга қарши чиқувчилар қатъий жавобга учрашига эътибор қаратди.

    'Эрон Озарбайжонга дрон ҳужумида айбни Исроилга тўнкади'ning rasmi

    Жамият 05.03.2026 14:00

    Эрон Озарбайжонга дрон ҳужумида айбни Исроилга тўнкади

    Бош штаб барча даъволарни рад этиб, бу ҳаракатни “сохта сионист режим”нинг террорчилик ҳаракати деб атади.

    'Кремль: Эрон Россиядан ёрдам сўрамади Теҳран ўзини мустақил ҳимоя қила олишини билдирган'ning rasmi

    Жамият 05.03.2026 12:38

    Кремль: Эрон Россиядан ёрдам сўрамади Теҳран ўзини мустақил ҳимоя қила олишини билдирган

    Маълумот учун, 2025 йил январда Россия ва Эрон “Ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисида”ги шартномани имзолаган.