АсосийЖамият

82 нафар зиёратчи Истанбул аэропортида қийин вазиятда қолиб кетди

Саудия Арабистонидан қайтаётган ўзбекистонлик зиёратчилар транзит ҳудудида муаммога дуч келиб, масала музокаралар орқали ҳал этилди.

'82 нафар зиёратчи Истанбул аэропортида қийин вазиятда қолиб кетди'ning rasmi

Маълум қилинишича, 18 апрель куни Саудия Арабистонидан Туркия орқали Ўзбекистонга қайтаётган 82 нафар фуқаро Сабиҳа Гўқчанк халқаро аэропортида мураккаб вазиятга тушиб қолган. Улар “Иҳлос Travel” ва “Ҳикмат Travel” хусусий туристик фирмалари хизматларидан фойдаланган ҳолда “Эр-Риёд — Истанбул — Чимкент — Тошкент” йўналиши бўйича умра сафарини режалаштирган.

Томонлар зиммасига юклатилган мажбуриятлар тўлиқ бажарилмагани оқибатида зиёратчилар чет элда қийин ҳолатга тушиб қолган. Тегишли идоралар аралашуви билан музокаралар ўтказилиб, транзит ҳудудда бўлган фуқаролар озиқ-овқат, транспорт ва зарур хизматлар билан таъминланди ҳамда уларнинг Ватанга хавфсиз қайтиши тўлиқ назоратга олинди.

Мутасаддилар фуқаролар ва туристик фирмаларга келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун сафар йўналишлари, транзит тафсилотлари ва зиёратчилар билан доимий алоқани таъминлаш зарурлигини эслатди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Оқдарёда 315 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:38

    Оқдарёда 315 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

    Самарқанд вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди.

    'Мубашшир Аҳмад Тошкент вилоятидаги колонияга кўчирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:11

    Мубашшир Аҳмад Тошкент вилоятидаги колонияга кўчирилди

    Таниқли диний олим ва жамоат фаоли Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) жазо муддатини ўташ учун бошқа муассасага ўтказилди.

    'Навоийда 8 ёшли ўқувчи инглиз тилидан B2 сертификат олди'ning rasmi

    Жамият 19.04.2026 13:11

    Навоийда 8 ёшли ўқувчи инглиз тилидан B2 сертификат олди

    Вилоятдаги мактаб ўқувчиси ёш тоифасида инглиз тилидан миллий сертификат олиш бўйича рекорд янгилади.

    'Янгиҳаётда ишлаб чиқариш корхонаси ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 19.04.2026 11:11

    Янгиҳаётда ишлаб чиқариш корхонаси ёниб кетди

    Бугун тушдан кейин Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган корхоналардан бирида ёнғин чиқди.

    'Шерзод Кудбиев таққан қимматбаҳо соат муҳокамаларга сабаб бўлди'ning rasmi

    Жамият 19.04.2026 10:07

    'Бухорода маст ҳайдовчи  Lacetti’га урилиб, 3 ёшли болани ҳам уриб юборди'ning rasmi

    Жамият 19.04.2026 08:27

    Бухорода маст ҳайдовчи Lacetti’га урилиб, 3 ёшли болани ҳам уриб юборди

    15 апрель куни кечқурун Бухоро шаҳрида маст ҳайдовчи иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.