Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев президент селекторида таққан соати атрофидаги муҳокамаларга муносабат билдирди. Аввалроқ журналист Илёс Сафаров соат ҳашаматли модель бўлиши мумкинлиги ва унинг нархи 50 минг доллар атрофида баҳоланаётгани ҳақида ёзганди.
Кудбиев соат ўзи учун қадрли эканини, у марҳум отасидан мерос қолганини таъкидлади. Шу билан бирга, давлат хизматчиси аввало камтар бўлиши кераклигини айтиб, айниқса расмий йиғилишларда давлат хизматчиси этикасига қатъий риоя қилиш зарурлигини қайд этди.
Раис мазкур муҳокамалар ўзи учун муҳим хулоса бўлганини ҳам қўшимча қилди.






