АсосийЖамият

Навоийда 8 ёшли ўқувчи инглиз тилидан B2 сертификат олди

Вилоятдаги мактаб ўқувчиси ёш тоифасида инглиз тилидан миллий сертификат олиш бўйича рекорд янгилади.

'Навоийда 8 ёшли ўқувчи инглиз тилидан B2 сертификат олди'ning rasmi

Навоий шаҳридаги 4-мактабнинг 2-синф ўқувчиси Муҳаммадали Юсупов инглиз тилидан Б2 даражадаги миллий сертификатни қўлга киритди.

Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилди. Қайд этилишича, Муҳаммадали 8 ёшда бўлиб, шу тариқа у ёш тоифасида мазкур сертификатни қўлга киритиш бўйича рекорд қайд этди.

Маълумот учун, олий таълим муассасаларига киришда чет тилидан B2 сертификатига эга абитуриентларга максимал балл берилади.

Шунингдек, умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган хорижий тил ўқитувчилари учун ҳам камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификат талаб этилади. Ушбу талаб 2026 йил 1 январдан кучга кириши режалаштирилган эди, бироқ айрим сабаблар туфайли 2026–2027 ўқув йили бошига қадар узайтирилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Янгиҳаётда ишлаб чиқариш корхонаси ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:11

    Янгиҳаётда ишлаб чиқариш корхонаси ёниб кетди

    Бугун тушдан кейин Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган корхоналардан бирида ёнғин чиқди.

    'Шерзод Кудбиев таққан қимматбаҳо соат муҳокамаларга сабаб бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:07

    'Бухорода маст ҳайдовчи  Lacetti’га урилиб, 3 ёшли болани ҳам уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:27

    Бухорода маст ҳайдовчи Lacetti’га урилиб, 3 ёшли болани ҳам уриб юборди

    15 апрель куни кечқурун Бухоро шаҳрида маст ҳайдовчи иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

    'Ўқитувчиларга енгиллик: аттестация тўлови 50 фоизга камайтирилд'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:51

    Ўқитувчиларга енгиллик: аттестация тўлови 50 фоизга камайтирилд

    Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.

    'Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:48

    Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади

    Самарқандда наркотаҳдидларга қарши кураш бўйича йирик халқаро форум ўтказилади.

    'Хонадонларни маиший газ баллонлари билан таъминлаш тартиби тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:12

    Хонадонларни маиший газ баллонлари билан таъминлаш тартиби тасдиқланди

    Маиший газ баллонлари табиий газ тармоғига уланмаган ҳудудларда яшовчи жисмоний шахсларга берилади.