АсосийЖамият

Яқин Шарқдан неча нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилгани айтилди

Айни пайтда эвакуация асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлиб турган мамлакатлардан амалга оширилган.

'Яқин Шарқдан неча нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилгани айтилди'ning rasmi

1 мартдан 5 март куни соат 10:00 ҳолатига қадар, Ўзбекистонга жами 9 361 киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) хабар берди.

Унга кўра, Саудия Арабистонидан мунтазам ҳамда қўшимча чартер рейслар орқали 8 114 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қайтарилган.

Бирлашган Араб Амирликларидан 1192 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинган. Эрондан 23 нафар, Баҳрайндан эса 25 нафар, Уммондан 7 нафар фуқаро мамлакатга хавфсиз етказилган.

Айни пайтда эвакуация асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлиб турган мамлакатлардан амалга оширилган. Минтақанинг бошқа давлатларида ҳаво ҳудуди очилиши билан мазкур тадбирлар тезкор равишда ташкил қилиниши ва давом эттирилиши айтилган.

“Фуқароларимизни хотиржамликни сақлашга, ваҳимага берилмасликка ва вазмин ҳаракатланишга чақирамиз. Шунингдек, айни пайтда хорижда бўлиб турган юртдошларимиздан мазкур мамлакатнинг ички қоидалари ва талабларига қатъий риоя этиш ҳамда фақат Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва дипломатик ваколатхоналари томонидан тарқатилаётган расмий ахборотга амал қилиш сўралади”, дейилади ТИВ бер

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм этиб белгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:48

    Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм этиб белгиланди

    Минимал истеъмол харажатлари миқдори ўтган йилга нисбатан 6,9 фоизга оширилди.

    'Ангренда итларни сўйиб келган икки эркак 15 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:47

    Ангренда итларни сўйиб келган икки эркак 15 суткага қамалди

    Улар ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

    'Тайванда талаба 4 кун узлуксиз компьютер ўйнаганидан сўнг вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:33

    Тайванда талаба 4 кун узлуксиз компьютер ўйнаганидан сўнг вафот этди

    Шифокорлар узоқ вақт экран қаршисида ўтириш ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

    'Фарғонада қарийб 21 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:09

    Фарғонада қарийб 21 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар мусодара қилинди

    Тезкор тадбирларда бир неча автомашинадан “Зардекс”, “Регапен” ва гиёҳванд моддалар аниқланди.

    'Марғилондаги мактабда эркак 5-синф ўқувчиси ва унинг онасини дўппослади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:44

    Марғилондаги мактабда эркак 5-синф ўқувчиси ва унинг онасини дўппослади

    Ҳолат юзасидан безорилик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

    'Ҳусанов “Ноттингем”га қарши ўйинда захирадан тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:12

    Ҳусанов “Ноттингем”га қарши ўйинда захирадан тушди

    Англия Премьер-лигасининг 29-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Ноттингем Форест” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.