Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилишича, тезкор тадбир давомида фуқаро А.В. деҳқончилик қилиш шарти билан 30 йилга ижарага берилган ер майдонини танишлари орқали бошқа фуқаро — Б.Қ. номига ўтказиб беришни ваъда қилган. У 200 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






