26 февраль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Маълумотларга кўра, эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади, 10-12 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +8...+10 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ, Устюртда кечаси -3-8 даража совуқ, кундузи -3 даража совуқ +2 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ, +2 даража илиқ, кундузи +3...+8 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучаяди. Ҳарорат кечаси +1...+6 даража илиқ, кундузи +7...+12 даража илиқ, Навоий вилояти чўл ҳудудида кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +7...+12 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража илиқ, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), айрим жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи -2 даража совуқ, +3 даража илиқ бўлади.






