АсосийЖамият

Бухорода тўй кортежи ЙТҲга учради

Аниқланишича, кортеж таркибидаги Cobalt ва Malibu ҳайдовчилари йўл талашган.

'Бухорода тўй кортежи ЙТҲга учради'ning rasmi

Бухоро вилоятининг Олот туманида тўй кортежи иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.

Аниқланишича, кортеж таркибидаги Cobalt ва Malibu ҳайдовчилари йўл талашиб, кескин ҳаракатланган. Оқибатда Cobalt Malibu билан тўқнашиб, йўл четига чиқиб кетган.

Ҳолат юзасидан ҳайдовчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан баённомалар расмийлаштирилган.

Иш судда кўриб чиқилиб, ҳайдовчилардан бирига 1 йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси ҳамда БҲМнинг 25 баравари — 10 млн 300 минг сўм миқдорида жарима тайинланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Алехандер Беглов Хайрулло Ибодуллаевни кўкрак нишони билан тақдирлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:30

    Алехандер Беглов Хайрулло Ибодуллаевни кўкрак нишони билан тақдирлади

    Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов еттинчи қаватдан қулаган болани ушлаб қолган ўзбекистонлик Хайрулло Ибодуллаевни “Қутқаришдаги жасорат учун” кўкрак нишони билан мукофотлади.

    'Олмаотадан 40 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:14

    Олмаотадан 40 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди

    Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида миграция қонунчилигини бузган 40 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилди.

    '9 та вилоятда чанг-тўзон кузатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:32

    9 та вилоятда чанг-тўзон кузатилади

    “Ўзгидромет” огоҳлантириш билан чиқди.

    'Банк мансабдори 30 минг доллар билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:44

    Банк мансабдори 30 минг доллар билан ушланди

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Россияда болани қутқарган ҳамюртимизга Ўзбекистонга қайтиш учун чипта ҳам берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:27

    Россияда болани қутқарган ҳамюртимизга Ўзбекистонга қайтиш учун чипта ҳам берилди

    У болани қутқариш учун ўзини хавф остига қўйган ва оғир жароҳат олган.

    'Россияда яна рейд тадбири ўтказилди'ning rasmi

    Жамият 24.02.2026 14:20

    Россияда яна рейд тадбири ўтказилди

    Рейд давомида 34 нафар Ўзбекистон фуқароси бир манзилда рўйхатдан ўтиб, амалда бошқа жойда яшагани аниқланди.