Россиянинг Волгоград вилояти Иловлинский туманида ўтказилган рейд давомида 34 нафар Ўзбекистон фуқароси бир манзилда рўйхатдан ўтиб, амалда бошқа жойда яшагани аниқланди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда мигрантларнинг “ўрдак юриш” усулида ҳаракатлантирилгани акс этган. Бу ҳолат инсон шаъни ва қадр-қимматига муносабат юзасидан баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Мутахассислар қонун талаблари барча учун бир хил эканини таъкидлаган ҳолда, назорат тадбирлари инсон ҳуқуқларини камситмайдиган тарзда ўтказилиши зарурлигини қайд этмоқда.






