АсосийДунё

Трамп қароргоҳига бостириб киришга уринган 20 ёшли шахс отиб ўлдирилди

АҚШ Махфий хизмати Флорида штатидаги Мар-а-Лаго қароргоҳи ҳудудига қуролга ўхшаш буюм билан киришга уринган эркакни отиб ўлдирди.

'Трамп қароргоҳига бостириб киришга уринган 20 ёшли шахс отиб ўлдирилди'ning rasmi

Ҳодиса 22 февральга ўтар кечаси содир бўлган. Махфий хизмат маълумотига кўра, 20 ёшли эркак қароргоҳнинг шимолий дарвозаси яқинида милтиққа ўхшаш буюм ва ёқилғи билан аниқланган.

Агентлар аввал у билан музокара қилишга уринган, бироқ вазият кескинлашиб, унга қарата ўқ узилган.

Воқеа вақтида Дональд Трамп қароргоҳда бўлмаган, у Вашингтонда бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳуқуқ-тартибот ходимлари жабрланмаган.

Мар-а-Лаго Трампнинг асосий қароргоҳларидан бири бўлиб, у ерда кўпинча сиёсий учрашувлар ҳам ўтказилади. Бу мазкур ҳудудга ноқонуний киришга биринчи уриниш эмас.

    Бошқа янгиликлар