АсосийЖамият

Ўзбекистонликлар рамазонда бериладиган ёрдам пули бўйича фирибгарликдан огоҳликка чақирилди

Экспертлар бундай хабарлардан сўнг фирибгарлар турли йўллар, ҳатто сохта (фейк) сайтлар яратиб, пулни ўғирлашга уринишлари мумкинлигидан огоҳлантирди.

'Ўзбекистонликлар рамазонда бериладиган ёрдам пули бўйича фирибгарликдан огоҳликка чақирилди'ning rasmi

Аввалроқ Президент қарори билан муқаддас Рамазон ойи арафасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бир марталик моддий ёрдам берилиши белгиланганди.

 

Экспертлар бундай хабарлардан сўнг фирибгарлар турли йўллар, ҳатто сохта (фейк) сайтлар яратиб, пулни ўғирлашга уринишлари мумкинлигидан огоҳлантирди.

 

Фирибгарликдан ўзингизни қуйидагича ҳимоя қилишингиз мумкин:

 

— Ҳеч қандай ариза шарт эмас: Пул маблағлари 1 мартга қадар сизнинг ижтимоий картангиз ёки пластик картангизга АВТОМАТИК тушади.

 

— Агар сизга "пулни олиш учун ариза беринг" дейишса — бу ёлғон!

 

— СМС-кодни берманг: Банкдан ёки 5500 хизматидан келган махфий кодни ҳеч кимга (ҳатто ўзини банк ходими ёки маҳалла раиси деб таништирса ҳам) айтманг.

 

— Шубҳали ҳаволаларга кирманг: "Тўловни қабул қилиб олинг" деган мазмундаги Телеграм-ботлар ёки расмийга ўхшаш сохта сайтларга карта маълумотларини киритманг.

 

— Олтин қоида: Агар сиздан пул тушириб бериш учун код сўрашса ёки қайсидир сайтга карта рақамингизни ёзишни талаб қилишса, билингки — қаршингизда ФИРИБГАР турибди!

 

Шахс ижтимоий реестрга киритилган оила аъзосими ёки йўқлигини расмий my.gov.uz портали орқали текшириши мумкин. Давлат ташкилотлари сизга ҳеч қачон "пулингизни олиш учун ҳаволага киринг" деб СМС юбормайди.

 

Қарорга кўра, “Ижтимоий реестр”даги давлат таъминотида бўлган оилаларга, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик ёрдам пули берилади.

 

Шунингдек, “Ижтимоий реестр”даги камбағал оилаларга, “Маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 500 минг сўм миқдорида (бир марталик) ёрдам пули тўланади.

 

Бундан ташқари, реестрдаги оилаларнинг 6 минг нафар бемор аъзоларига даволаниш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Пойтахтда ЙТҲ оқибатида Gentra мажақланиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:45

    Пойтахтда ЙТҲ оқибатида Gentra мажақланиб кетди

    Тошкентда Cobalt, Nexia-3 ва Gentra ўзаро тўқнашуви оқибатида аянчли ЙТҲ содир бўлди.

    'Бугун ҳарорат 20 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:29

    Бугун ҳарорат 20 даражагача кўтарилади

    22 февраль кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Фарғонада Туркияга фоҳишаликка одам жўнатаётганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият 21.02.2026 16:46

    Фарғонада Туркияга фоҳишаликка одам жўнатаётганлар ушланди

    Улар Қўштепа туманида яшовчи аёлни мўмай даромад топишга қизиқтириб, ундан шаҳвоний мақсадларида фойдаланишни кўзлаб, Туркиянинг Анқара шаҳрига жўнатиш арафасида қўлга тушди.

    'Сурхондарёда мактаб ўқитувчиларидан мажбурий пул йиғилгани ростми?'ning rasmi

    Жамият 21.02.2026 15:44

    Сурхондарёда мактаб ўқитувчиларидан мажбурий пул йиғилгани ростми?

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирилди.

    'Энди чиқинди хизматларида фақатгина кўрсатилган хизмат учун тўлов ҳисобланади'ning rasmi

    Жамият 21.02.2026 12:29

    Энди чиқинди хизматларида фақатгина кўрсатилган хизмат учун тўлов ҳисобланади

    2026 йил 1 январдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизмати учун ҳақ тўлашнинг янги тартиби жорий этилди.

    '“Опен бюджет”нинг биринчи мавсуми учун 21 мингдан ортиқ лойиҳа киритилди'ning rasmi

    Жамият 21.02.2026 11:53

    “Опен бюджет”нинг биринчи мавсуми учун 21 мингдан ортиқ лойиҳа киритилди

    Бугун, 21 февралдан “Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги биринчи мавсуми учун лойиҳа киритиш босқичи расман якунланди.