АсосийЖамият

Сурхондарёда мактаб ўқитувчиларидан мажбурий пул йиғилгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирилди.

'Сурхондарёда мактаб ўқитувчиларидан мажбурий пул йиғилгани ростми?'ning rasmi

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Жарқўрғон туманидаги 33-умумтаълим мактабида ўқитувчилардан мажбурий пул йиғиш бўйича топшириқ берилгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабвт билдирди.

Унга кўра, Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Жарқўрғон туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан таълим муассасалари ходимларидан пул маблағларини йиғиш бўйича ҳеч қандай топшириқ ёки кўрсатма берилмаган.

Бошқарма ўқитувчилардан мажбурий тарзда пул йиғиш каби ноқонуний ҳолатларни қатъиян қоралайди. Таълим тизимида молиявий интизом ва қонунчилик талабларига риоя этилиши устувор вазифа ҳисобланади, дейилади муносабатда.

    Бошқа янгиликлар