Россиянинг “Red Wings Airlines” авиакомпанияси 3-апрелдан бошлаб Самара — Урганч йўналишида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди.
Компания матбуот хизматига кўра, парвозлар ҳафтанинг жума кунлари амалга оширилади.
Самара шаҳридан учиш вақти маҳаллий вақт билан соат 23:40 этиб белгиланган бўлиб, парвоз давомийлиги 2 соат 30 дақиқани ташкил этади. Қатновлар Россияда ишлаб чиқарилган ССЖ-100 русумидаги самолётларда бажарилади.
Маълум қилинишича, Урганч Ред Wингсънинг Самарадан Ўзбекистонга йўлга қўйилган учинчи йўналишига айланади. Авиакомпания 2023-йилдан буён Самарадан Тошкентга мунтазам рейсларни амалга ошириб келмоқда, Бухорога эса Екатеринбург орқали қатновлар йўлга қўйилган.






