Гуруҳнинг маълум қилишича, 15 февраль куни тахминан соат 18:00 да Қундуз шаҳри 1-полиция ҳудудидаги Чаҳардара йўлида “Толибон” ҳарбий машинасига ҳужум қилинган. Натижада икки нафар “Толибон” аъзоси ҳалок бўлган, яна бири яраланган.
16 февраль куни соат 19:00 атрофида эса Қундуз шаҳри Бала Ҳисор майдонида жойлашган назорат пунктига зарба берилгани айтилмоқда. Ушбу ҳужумда яна икки нафар “Толибон” аъзоси ўлдирилган, икки киши яраланган.
Эслатиб ўтамиз, 13 февраль куни Бадаҳшон вилоятининг Баҳорак туманидаги кузатув минорасига уюштирилган ҳужум оқибатида 2 киши ҳалок бўлган эди.






