АсосийЖамият

Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

17 февраль куни республика бўйлаб айрим ҳудудларда ёмғир, туман ва тоғларда қор кўчиши хавфи сақланиб қолади.

'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

Ўзгидромет 17 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Эртага айрим вилоятларда ёмғир ёғиши ва туман тушиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда эса ёғингарчилик кучайиши мумкин.

Тошкент  шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+12 даража илиқ, кундузи +15...+17 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, Устюртда -2 даража совуққача, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин.  Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража илиқ, кундузи  +12...+17 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража илиқ, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4...+9 даража илиқ, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.  Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, 13-16 февралда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. 13-16-февралда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда хонадон ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 01:49

    Тошкентда хонадон ёниб кетди

    Шайхонтоҳур туманидаги шахсий уйлардан бирида содир бўлган ёнғин қисқа вақт ичида ўчирилди.

    'Рамазон ойида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилади'ning rasmi

    Жамият 16.02.2026 17:21

    Рамазон ойида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

    Давлат раҳбари муборак ойда нуронийлар, ёлғиз ва эҳтиёжманд фуқаролар ҳолидан хабар олиш, оғир аҳволга тушиб қолган оилаларга амалий кўмак бериш эзгу қадрият эканини таъкидлади.

    '“Илтимос, овоз беринг!”'ning rasmi

    Жамият 16.02.2026 16:57

    “Илтимос, овоз беринг!”

    Телеграмда янги фирибгардик тури авж олмоқда.

    'Ўзбекистонда Рамазон ойи 19 февралдан бошланади'ning rasmi

    Жамият 16.02.2026 16:08

    Ўзбекистонда Рамазон ойи 19 февралдан бошланади

    Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорида сўз боради.

    'Ҳилола Умарова Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди'ning rasmi

    Жамият 16.02.2026 15:48

    Ҳилола Умарова Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди

    Унинг ўрнига ушбу лавозимга Илҳом Тоҳирович Сирожев тайинланган.

    'Андижон шаҳри ҳокими калтакландими?'ning rasmi

    Жамият 16.02.2026 15:10

    Андижон шаҳри ҳокими калтакландими?

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга изоҳ берилди.