АсосийЖамият

7 мингга яқин кишининг шахсий маълумотларини олиб, фирибгарлик қилган фуқаро қўлга тушди

Тошкентда ахборот тизимидан фойдаланиб, фуқароларнинг пулларини фирибгарлик билан ўзлаштирган шахс ушланди.

'7 мингга яқин кишининг шахсий маълумотларини олиб, фирибгарлик қилган фуқаро қўлга тушди'ning rasmi

Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

1995 йилда Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида туғилган ушбу шахснинг ноқонуний қилмиши Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда фош этилган. У Фарғона тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” бандига (ахборот тизимидан, шу жумладан, ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик) асосан қўзғатилган жиноят иши доирасида Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирида ушланган.

Маълум бўлишича, Фарғона туман, “Шоҳимардон” маҳалласида яшовчи фуқаро Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра, Телеграм орқали номаълум шахс қўнғироқ қилган. Ўзини Греен Био Фаcе МЧЖдан эканини айтиб, “Омадли мижоз” лойиҳасида ғолиб бўлганини ва у танлаган маиший техника буюмининг 80 фоизини мазкур масъулияти чекланган жамият қоплаб беришини, қолган 20 фоиз пулни эса кўрсатилган банк пластик картаси ҳисобига ўтказиб беришини айтган.

Жабрланувчи эса унинг сўзларига ишониб, 3,5 миллион сўм пулни ўтказиб берган. Ушбу шахс Телеграмъда Греен Био номли саҳифа очиб, жиноий фаолиятини амалга ошириб келгани, телефон аппарати кўздан кечирилганда “Лактовита” номли тиббий дори воситаси савдосини амалга оширувчи корхона орқали рўйхатдан ўтиб, буюртма берган 6871 нафар кишининг шахсга доир маълумотларини юклаб олгани ва бундан ташқари, фуқаро Тошкент шаҳар, Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи шахсларга нисбатан ушбу турдаги жиноятларни содир этгани маълум бўлган.

“Сотув менежери лавозимида ишлаганман. Ишдан бўшашим билан олдин ишлаган мижозларимга телефон қилиб, 80 фоиз имтиёзли ваучер ютганликларини айтиб, пул ўтказдириб олганман ва ўз эҳтиёжларим учун ишлатиб юборганман”, деган қўлга олинган шахс.

Айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Янги ҳафтада Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:07

    Янги ҳафтада Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

    Фақат бугун айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир эҳтимоли бор, тоғли жойларда эса қор кўчиши хавфи сақланади.

    'Тошкент вилоятида 17 нафар кўча безориси ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:45

    Тошкент вилоятида 17 нафар кўча безориси ушланди

    Уларнинг 12 нафарига маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

    'Тошкентда ЙТҲга учраган Lacetti иккига бўлиниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:26

    Тошкентда ЙТҲга учраган Lacetti иккига бўлиниб кетди

    Leapmotor ва Lacetti иштирокидаги ЙТҲ ҳақида расмий маълумот берилди.

    'Малайзияда ўзбекистонлик қизларни шаҳвоний эксплуатация қилган гуруҳ фош бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:35

    Малайзияда ўзбекистонлик қизларни шаҳвоний эксплуатация қилган гуруҳ фош бўлди

    Тожикистонлик аёл мазкур уюшган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилиб келган.

    '“Ўрикзор”да муштлашув юз берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:15

    “Ўрикзор”да муштлашув юз берди

    Одамлар бир-бирига нисбатан куч ишлатгани, темир жисм ва тошлар билан ҳужум қилгани аниқланган.

    'Тошкентда номаълум шахс фуқаролардан қурол харид қилиш бўйича йўл-йўриқ сўраб юргани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:13