Ҳиндистонда Nipah вируси билан боғлиқ иккинчи ўлим ҳолати қайд этилди, дея ёзмоқда zamon.uz.
Маълумотларга кўра, 25 ёшли ҳамшира жорий йил январь ойида ўзи фаолият юритган тиббиёт муассасасида даволанаётган бемордан вирусни юқтирган. Бемор узоқ вақт оғир аҳволда бўлиб, комага тушган.
Кейинчалик унинг аҳволи нисбатан яхшилангани қайд этилган бўлсада, узоқ давом этган оғир касаллик оқибатида иммунитет тизими заифлашган. Шундан сўнг ўпка инфекцияси ривожланиб, соғлиғи кескин ёмонлашган.
Хабарларга кўра, бемор ҳушига келишга ҳаракат қилган, бироқ кейинчалик юрак фаолияти тўхташи натижасида вафот этган. Шунингдек, ушбу касаллик билан боғлиқ ҳолда яна икки нафар тиббиёт ходимида вирус аниқлангани, улардан бири соғайиб кетгани маълум қилинган.






